O'zbek Ўзбекча
Фалькао Испанияга қайтиши мумкин
Жума, 23 Август
2993

«Монако» ҳужумчиси Радамел Фалькао «Валенсия»га ўтиши мумкин, деб ёзади AS.

Аввалроқ Фалькао «Галатасарой»га ўтиши мумкинлиги ҳақида айтилганди, аммо трансфер амалга ошмади. Колумбиялик 33 ёшли футболчи клубдан кетиш йўлини қидирмоқда, чунки жамоада яна бир мавсум ўтказишни хоҳламайди.

«Валенсия» жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Родриго ўрнига вариант қидирмоқда. Бунгача Родригога «Атлетико» жиддий даъвогарлик қилаётган эди, лекин трансфер амалга ошмади.

Ўтган мавсумда Фалькао «Монако» таркибида 33та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Фалькао 2011-2013 йилларда «Атлетико» шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар