O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимовичдан яна дубль. Бу гал у бир киши кам бўлиб ўйнаган жамоасини қутқарди
Якшанба, 18 Август
3589

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS`нинг навбатдаги турида ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

«Сиэтл Саундерс»га қарши кечган ўйинда Ибра 6-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнаган жамоасининг иккала голига ҳам муаллиф бўлди.

У 45-дақиқада, рақиб ҳисобни очганидан 3 дақиқа ўтиб боши билан дарвозани ишғол қилди. 65-дақиқада эса пенальтидан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо 82-дақиқадаги автоголдан туфайли мезбонлар ғалабани бой берди – 2:2.

Эслатиб ўтамиз, Златан ўтган турда «Даллас» билан ўйинда ҳам (2:0) жамоасининг иккала голига муаллиф бўлганди.

37 ёшли швед MLS`нинг бу мавсумида 21та ўйинда 20та гол урди. Шунга қарамай у тўпурарлар рўйхати пешқадами мексикалик Карлос Веладан тўртта голга ортда қолмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар