Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Неймар билан гаплашиб олдим. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва одатдаги тарзда шуғулланмоқда.
Унинг келажаги? Музокаралар давом этяпти ва у «ПСЖ»дан жавоб кутяпти», - деб Тите сўзларини келтирмоқда Goal.
Аввалроқ Неймар «ПСЖ»ни тарк этишни истаётганини айтганидан сўнг, клуб раҳбарияти билан муносабати ёмонлашган эди. Унинг хизматига «Барселона» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда