O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимовичдан навбатдаги дубль. У MLS`нинг бу мавсумидаги 20 ўйинда 18та гол урди
Пайшанба, 15 Август
1340

MLS доирасидаги «Лос-Анжелес Гэлакси»–«Даллас» ўйинида Златан Ибраҳимовичнинг дубли мезбонларга ғалаба келтирди.

9-рақам эгаси 68-дақиқада ҳисобни очиб, 82-дақиқада пенальтидан якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.

Ибра MLS`нинг бу мавсумида 20та ўйин ўтказиб, 18та гол урди. Бу натижа билан 37 ёшли швед тўпурарлар рўйхатида 3-ўринда боряпти. «ЛА Гэлакси» эса ғарб минтақасида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар