Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда қитъамизнинг энг кучли 16та клуби иштирок этяпти.
Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг ОКМК клуби ҳимоя қиляпти. Ҳамюртларимиз B гуруҳидан ўрин олган бўлиб, «Тай Сон Нам» (Вьетнам), «Нафт ал-Васат» (Ироқ) ва «Ар-Райян» (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боришди.
ОКМК дастлабки турда Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» клубига қарши ўйнади ва 1:4 ҳисобида ютқазган эди. 2-турда олмалиқликлар Ироқнинг «Нафт ал-Васат» клубини 5:3 ҳисобида мағлуб этишди. Сўнгги турда эса Қатарнинг «Ар-Райян» клубини 7:5 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу натижа олмалиқликларга 6 очко жамғариб, «Тай Сон Нам» клубидан кейин гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш имкониятини берди.
Энди ОКМК чоракфиналда Таиланднинг «Порт ФК» клуби билан беллашади.
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
В гуруҳи
7 август
«Тай Сон Нам» (Вьетнам) – ОКМК (Ўзбекистон) 4:1
Голлар: Три (11), Тран Тай (29, 33) Шимизу (21) — Акбар Усмонов (5)
9 август
ОКМК (Ўзбекистон) – «Нафт ал-Васат» (Ироқ) 5:3
11 август
«Ар-Райян» (Қатар) – ОКМК (Ўзбекистон) 5:7
Чоракфинал
14 август
«Порт ФК» (Таиланд) – ОКМК (Ўзбекистон)