O'zbek Ўзбекча
Балотелли ҳам Бразилияга йўл олиши мумкин
Душанба, 05 Август
2341

Ҳужумчи Марио Балотелли Бразилиянинг гранд клубларидан бири эътиборида.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, жанжалкаш футболчи «Фламенго» сафига қўшилиши мумкин.

«Қизил-қоралар» ҳозир 28 ёшли футболчи билан музокаралар олиб боришмоқда.

Балотеллининг сўнгги клуби «Марсель» бўлган, у қишда шу клубга ўтиб, ярим йил давомида 15та ўйинда 8та гол урган эди. «Супер Марио» – ҳозир эркин агент.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Дани Алвес ва Хуанфран Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби аъзосига айлангани эълон қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар