«Сан-Паулу» билан шартнома имзолаган ҳимоячи Дани Алвес янги жамоасида 10-рақам остида ҳаракат қилади. Бу ҳақда Бразилия клуби матбуот хизмати хабар қилди.
36 ёшли бразилиялик футболчи «Сан-Паулу» билан 2022 йил сўнггига қадар битим тузган.
Алвес сўнгги икки мавсумни «ПСЖ»да 32- ва 13-рақамли футболкаларда ўтказиб, сўнг эркин агентга айланган эди. У ўтган ойда Бразилия миллий жамоаси сафида Копа Америкада ғолиб чиқди. Дани фаолияти мобайнида «Ювентус», «Барселона», «Севилья» ва Бразилиянинг «Баия» клубларида ҳам ўйнаган.