Номаълум шахслар телефон орқали Месси ва Суареснинг автомобилида бомба борлиги ҳақида полицияга хабар беришган.
Шу кунларда ҳар иккала футболчи Ибица оролида дам олмоқда. Уларнинг автомобиллари эса Барселонанинг «Эл-Прат» аэропортида тураргоҳида қолдириб кетилган.
Полиция автомобилларни текшириб, ҳеч қандай бомба йўқлигини аниқлаган. Ҳозирда «телефон ҳазилкашлари» қидирувга берилган, деб ёзади Mundo Deportivo.
Қайд қилиш жоизки, Суарес 31 июль куни, Месси эса 4 август куни «Барселона» машғулотларига қайтади.