O'zbek Ўзбекча
Зиданнинг ўғли ота-боболари яшаган юрт шарафини ҳимоя қилмоқчи
Пайшанба, 25 Июль
6678

Бир неча кун олдин Жазоир миллий жамоаси Африка миллатлари Кубоги финалида Сенегални енгиб, бош совринни қўлга киритган эди.

DZ Football хабарига кўра, Жазоир миллий жамоаси тез орада «Реал» дарвозабони Люка Зидан билан кучайиши мумкин.

Айни пайтда Люканинг отаси Зинедин Зидан «Реал»га бош мураббийлик қилмоқда. У Франция миллий жамоаси билан Европа ва жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Аммо унинг аждодлари айнан Жазоирда яшаган.

21 ёшли Люка аввалроқ Франциянинг турли ёшдаги миллий жамоаларида ўйнаган эди. Аммо катталар даражасида Жазоир таркибида тўп тепишга қарор қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар