O'zbek Ўзбекча
«Цзянсу Сунин» Бэйл учун 22 миллион евро таклиф қилди
Пайшанба, 25 Июль
4932

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл Хитой чемпионати клубларининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.

AS хабарига кўра, «Цзянсу Сунин» клуби 30 ёшли футболчи учун «Реал»га 22 миллион евро, Бэйлнинг ўзига эса 17 миллион евро маошни кўзда тутувчи 2,5 йиллик шартномани таклиф қилган. 

Бироқ, бу таклиф «Реал» ва футболчини қониқтирмаган.

Аввалроқ, 30 ёшли яримҳимоячининг хизматига «Тоттенҳэм», «Интер» ва «Бавария» қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
 
Бэйлнинг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Унинг маоши йилига 17 миллион еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар