O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович тўп учун курашда рақибининг ёноқ суягини синдирди
Сешанба, 23 Июль
3972

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Лос-Анжелес»га қарши кечган ўйинда (3:2) рақиб ҳимоячиси Муҳаммад Мунирнинг жароҳат олишига сабабчи бўлди.

Швециялик ҳужумчи тўп учун ҳаводаги курашда тирсаги билан рақибининг юзига зарба бериб юборди. Натижада Мунир операция қилинадиган ва бу мавсумда бошқа майдонга туша олмайдиган бўлди.

Ибраҳимович узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Мазкур ўйинда Златан ҳет-трик қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирган эди.

Маълумот учун, MLS`нинг Ғарб минтақасида 21-турдан кейин «Лос-Анжелес» 46 очко билан биринчи, «Лос-Анжелес Гэлакси» эса 37 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар