O'zbek Ўзбекча
Халқаро чемпионлар кубоги. «Арсенал» иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди
Якшанба, 21 Июль
3551

Халқаро чемпионлар кубогида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Фиорентина» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. АҚШнинг Шарлотта шаҳридаги «Банк оф Америка» стадионида 74 минг томошабин қаршисида кечган учрашувда лондонликларнинг ёш футболчилари ўзларини кўрсатишди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасида Эдвард Нкетиа ўйиндаги биринчи голни урди. Иккинчи бўлиб бошида инглизлар клуби ҳужумчиси дублни расмийлаштирди, 89-дақиқада эса Жозеф Уиллок ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Қайд этиш керакки, Нкетиа уч кун муқаддам ушбу турнир доирасидаги илк учрашувда Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозасига ғалаба голини урганди.

Кейинги турда «Арсенал» «Реал» билан ўйнайди, «Фиорентина» «Бенфика»га қарши майдонга чиқади. Ўйинлар мос равишда 24 ва 25 июль кунлари бўлиб ўтади.

International Champions Cup 
«Арсенал» – «Фиорентина» 3:0
(1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 15 Нкетиа, 2:0 – 65 Нкетиа, 3:0 – 89 Уиллок.
Арсенал – Мартинес (Лено, 46), Женкинсон (Чака, 80), Чемберс (Мхитарян, 63), Монреаль (Мартинелли, 80), Колашинац (Ляказетт, 46), Олайинка (Папастатопулос, 63), Нелсон (Ўзил, 79), Буртон (Томпсон, 80), Мустафи (Медли, 80), Нкетиа (Мэйтленд-Найлз, 80), Сака (Уиллок, 63).
Фиорентина – Дронговски (Терраччано, 46), Терзич (Баэс, 72), Раньери (Миленкович, 72), Венути (Коффи, 84), Чеккерини (Христов, 83), Кастровилли (Журковски, 46), Бенасси (Ганцко, 72), Сапонара (Эссерик, 72), Кристофоро (Белоко, 84), Соттил (Лакти, 84), Влахович (Симеоне, 72).
Огоҳлантиришлар: Сапонара (43), Терраччано (56), Мхитарян (64), Мэйтленд-Найлз (82), Чака (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар