O'zbek Ўзбекча
21 ёшли футболчи Африка Кубогида энг яхши деб топилди – у «Милан»га ўтмоқда
Шанба, 20 Июль
4713

Мисрда Африка миллатлари Кубоги якунланди.

Финалда Жазоир миллий жамоаси Сенегални 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Нигерия миллий жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда худди шундай ҳисобда Тунисни енгди.

«Эмполи» клуби ва жазоирликларнинг 21 ёшли яримҳимоячиси Исмоил Бинносир мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 7та ўйинда 2та голли узатмани амалга оширди. Италия матбуоти хабарига кўра, Бинносир яқин орада «Милан» клубига ўтади.

Нигерия миллий жамоаси ҳужумчиси Одион Игало 5та гол билан мусобақа тўпурари бўлди.

Жазоир миллий жамоаси посбони Раис Муболҳий энг яхши дарвозабон деб топилди.

Сенегал миллий жамоаси Fair Play совринига эга бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар