O'zbek Ўзбекча
Африка миллатлар кубогида бронза медали эгаси аниқланди
Пайшанба, 18 Июль
4265

Мисрда якунланиб бораётган Африка миллатлар кубогида 3-ўрин соҳиби аниқланди.

Қоҳирадаги «Ал-Салом» стадионида Нигерия миллий жамоаси Тунис термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 3-дақиқасида Одион Игало томонидан урилган гол нигерияликларга ғалаба келтирди.

Эртага, Тошкент вақти билан жумадан шанбага ўтар кечаси соат 00:00да Сенегал ва Жазоир миллий жамоалари бош соврин учун майдонга тушади.

Африка миллатлари кубоги
3-ўрин учун ўйин
Тунис – Нигерия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 3 Игало.
Тунис – Бен-Шрифия, Мерья, Ҳаддоди, Хнид (Бедуи, 67), Дрэгер, Сасси, Скири, Бадри (Слити, 58), Шалали, Хазри, Хенисси (Шауат, 44).
Нигерия – Узохо, Коллинз, Айна, Омеруо, Трост-Эконг, Ивоби, Этебо, Ндиди, Чуквуэзе (Калу, 90), Муса (Саймон, 75), Игало (Осимхен, 46).
Огоҳлантиришлар: Ндиди (18), Шалали (61), Бедуи (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар