O'zbek Ўзбекча
Зеедорф Камерун миллий жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди
Чоршанба, 17 Июль
1799

Камерун миллий жамоаси бош мураббийи Кларенс Зеедорф истеъфога чиқарилди.

Нидерланд мутахассисининг ишдан кетишига жамоанинг Африка миллатлари кубогидаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлди. Камерунликлар нимчорак финалда Нигерияга ютқазиб (2:3) мусобақани тарк этишган эди.

Ушбу омадсизликдан сўнг Зеедорф Камерун спорт вазири Нарцис Муэль Комби томонидан танқидга учради, ҳукумат вакили мамлакат футбол ассоциациясидан мураббийни истеъфога чиқаришни сўради.

Кларенс бу лавозимда 2018 йил августидан буён ишлаб келаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар