Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите Копа Америка финалидан кейин ҳам ўз лавозимида ишлашда давом этади.
Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси расман маълум қилди.
Аввалроқ ESPN телеканали Титега яқин манбасига таяниб, бразилиялик мутахассис ҳафта охирида ишдан бўшаши ҳақида хабар тарқатган эди.
Эслатиб ўтамиз, Копа Америка финалидаги Бразилия – Перу ўйини Тошкент вақти билан шанбадан якшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.