O'zbek Ўзбекча
ОАВ: Тите Копа Америка финалидан кейин истеъфога чиқади
Жума, 05 Июль
3873

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите Копа Америка финалидан кейин лавозимини тарк этади. Бу ҳақда ESPN мураббийга яқин ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

58 ёшли мутахассис 2016 йил июнь ойида пентакампеонлар бошқарувига келганди. Унинг қўл остида жамоа ҳозиргача 41та ўйин ўтказди ва уларнинг 33тасида ғалаба қозониб, 6та дурангга эришди.

Таъкидлаш жоиз, Титенинг шартнома муддати 2022 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ўз майдонида ўтаётган Копа Америкада финалга чиққунига қадар Боливия (3:0), Венесуэла (0:0), Перу (5:0), Парагвай (0:0, пен. 4:3) ва Аргентина (2:0) миллий жамоалари билан тўқнашди ва бу баҳсларда Алиссон ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказмади.

Сенсацион тарзда финалга чиққан Перу миллий жамоасига қарши ҳал қилувчи ўйин Тошкент вақти билан шанбадан якшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар