O'zbek Ўзбекча
Месси: «Миллий жамоадан кетмоқчи эмасман»
Чоршанба, 03 Июль
3202

Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси халқаро фаолиятини давом эттирмоқчи. Бу ҳақда у Копа Америка ярим финалида Бразилиядан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг журналистлар билан суҳбатда гапириб ўтди.

«Жамоага фойда келтира олсам, унда ўйнашда давом этаман. Бу йигитлар даврасида ўзимни жуда яхши ҳис этяпман», – деган Мессидан иқтибос келтирди AFP.

Маълумот учун, 32 ёшли Лео – 2005 йилдан буён Аргентина термаси аъзоси. У уч маротаба Копа Америка, бир марта Жаҳон чемпионати финалида қатнашган; ҳар гал мағлубиятга учраган.

Месси, шунингдек, 2005 йилда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2008 йилда Олимпиада ғолиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар