O'zbek Ўзбекча
Факт: Копа Америкада Бразилия Аргентина учун ўтиб бўлмас тўсиққа айланган
Чоршанба, 03 Июль
4137

Америка Кубоги доирасидаги Бразилия-Аргентина тўқнашувларидан сўнг «альбиселесте»нинг турнирни тарк этиши кетма-кет бешинча маротаба кузатилмоқда. 

Аргентиналиклар бу гал ҳам қитъа биринчилигида Бразилия тўсиғидан ўта олишмади. Жамоа ярим финалда мезбонларга 0:2 ҳисобида ютқазди.

Бу икки терма мазкур турнир доирасида бундан олдин 1995, 1999, 2004 ва 2007 йилларда ҳам тўқнаш келган ва уларнинг барчасида Бразилия кейинги босқичга чиққан эди.

Қайд этиш керак, Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа 26 йилдан буён соврин қўлга кирита олмай келмоқда.

Бразилия эса 12 йил ичида илк марта Америка Кубоги финалига чиқди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси Тошкент вақти билан эртага тонгги соат 05:30да бошланадиган Чили–Перу ўйинида аниқланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар