O'zbek Ўзбекча
Копа Америка. Бразилия Аргентинани мусобақадан чиқариб юборди
Чоршанба, 03 Июль
8004

Бразилия миллий жамоаси ўз мамлакатида ўтаётган Копа Америкада финалга чиқди. Мезбонлар ярим финалда Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Тите шогирдлари ҳар икки бўлим ўрталарида биттадан тўп киритиб, 12 йил ичида илк марта Америка Кубогининг ҳал қилувчи ўйинида қатнашадиган бўлди. Голларга Габриэл Жезус ва Роберто Фирмино муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Аргентина миллий жамоасининг совринсиз серияси 26 йилга етадиган бўлди. Альбиселесте охирги марта 1993 йилда Копа Америкада ғолиб чиққанидан кейин ҳеч қандай соврин қўлга кирита олмай келмоқда. 26 йил – жамоа тарихидаги энг узоқ давом этган антирекорд саналади.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси Тошкент вақти билан эртага тонгги соат 05:30да бошланадиган Чили–Перу ўйинида аниқланади.

Учинчи ўрин учун баҳс 6 июль, финал учрашуви эса 8 июлга белгиланган.

Копа Америка
Ярим финал
Бразилия – Аргентина 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 19 Габриэл Жезус, 2:0 – 71 Фирмино.
Бразилия – Алиссон, Дани Алвес, Маркиньос (Миранда, 64), Тиаго Силва, Алекс Сандро, Артур, Каземиро, Габриэл Жезус (Аллан, 80), Коутиньо, Эвертон(Виллиан, 46), Фирмино.
Аргентина – Армани, Фойт, Пеццелья, Отаменди, Тальяфико (Дибала, 85), Паредес, де Пауль (Ло Чельсо, 67), Акунья (Ди Мария, 59), Месси, Мартинес, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (9), Акунья (40), Дани Алвес (40), Фойт (56), Мартинес (58), Аллан (82), Агуэро (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар