O'zbek Ўзбекча
Алиссоннинг Копа Америкадаги «қуруқ» серияси бешта ўйинга етди
Чоршанба, 03 Июль
1856

Бразилия миллий жамоаси Копа Америкада финалга чиқди, бу йўлга қадар бўлган бешта баҳснинг бирортасида ҳам гол ўтказиб юбормади.

Мезбонлар гуруҳ босқичида Боливия (3:0) ва Перуни (5:0) йирик ҳисобда мағлуб этиб, Венесуэла билан голсиз дуранг қайд этди. Чорак финалда ҳам Парагвай билан 0:0 ўйнаб, пенальтилар сериясида устун келди. Финал йўлидаги Аргентина билан ўйинда эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувларда бразилияликлар посбони Алиссон ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб келмоқда. У чорак финалдаги пенальтилар сериясида Перу футболчисининг илк зарбасини қайтариб қолишга эришганди.

«Селесао» финалда Чили-Перу жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 8 июлга ўтар кечаси соат 01:00га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Алиссон «Ливерпуль»да 1-рақамни олгани маълум бўлганди.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар