O'zbek Ўзбекча
Тите: «Мессини тўхтатиб бўлмайди, уни фақат секинлаштириш мумкин»
Сешанба, 02 Июль
3056

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите Америка Кубоги яримфиналидан ўрин олган Аргентинага қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аргентиналиклар жамоа сифатида ҳам анча ўсди. Жамоани футболчиларнинг маҳорати кучайтиради. Мессини тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ. Уни секинлаштириш мумкин холос, аммо тўлиқ ўйиндан чиқариш имконсиз.

Шунингдек, Коутиньо, Фирмино, Виллиан, Давид Нересни ҳам тўхтатиб бўлмайди. Улар қайсидир ҳолатда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Агар мухлислар бизни қўллаб-қувватласа, футболчилар мамнун бўлади ва уларнинг кучига қўшимча куч қўшилади», – деди Тите.

Бразилия – Аргентина ўйини 3 июль куни тонгда, соат 5:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар