Marca нашри «Реал» ҳимоячиси Марселонинг Esporte Espetacular`га берган интервьюсидан айрим иқтибосларни келтириб ўтди.
«Мен учун Зидан – катта акамдек бўлиб қолган. У мени асосий таркибга қайтаргани учун эмас, балки ўзи билан ўйнаш завқини олиб келгани учун шундай деб ҳисоблайман.
Бразилия миллий жамоасидаги ўрнимни қайтариш учун қаттиқроқ меҳнат қилишдан бошқа чорам йўқ. Бу – мен олдимга қўйган мақсадлардан бири.
Криштиану Роналду билан фақат футбол ҳақидагина гаплашмаймиз. Одатда фарзандларимиз ҳақида суҳбатлашамиз, улар ҳам футбол билан шуғулланишяпти», – дейди Марсело.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳимоячи Копа Америкада қатнашаётган Бразилия миллий жамоасига чақирилмаган.