O'zbek Ўзбекча
«Барселона» «Интер»нинг аргентиналик ҳужумчисига қизиқмоқда
Душанба, 01 Июль
3897

«Барселона» клуби Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Radio la red хабарига кўра, «Интер»нинг 21 ёшли футболчиси учун Каталония клуби 112 миллион евро беришга тайёр. Айнан шу қиймат унинг шартномасида товон пули сифатида белгиланган.

Мартинес 2018 йилда «Расинг»дан «Интер»га 22 миллион евро эвазига ўтган эди. 

Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган. Аргентина миллий жамоаси таркибида 9та ўйинда 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар