O'zbek Ўзбекча
Луис Суарес: «Пенальтилар сериясида ютқазганимиз адолатсизлик бўлди»
Якшанба, 30 Июн
5046

Уругвай миллий жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Копа Америка чорак финалида Перудан қабул қилинган мағлубият борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 0:0 ҳисобида якун топган ўйин сўнгидаги пенальтилар сериясида уругвайликлардан фақат Суаресгина хатога йўл қўйди. Шундан сўнг кўз ёшларини тийиб тура олмаган ҳужумчини жамоадошлари қўллаб-қувватлашди.

«Пенальтилар сериясига кўра ютқаздик, бу адолатсизлик. Биз яхшироқ ўйнагандик. Кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик.

Мен қийин вазиятларга дуч келишга ўрганиб қолганман. Мен билан биринчи марта бундай бўлаётгани йўқ. Бошни баланд кўтариб, олға интилишда давом этиш керак. Жамоадошларим қийин вазиятда мени қўллаб-қувватлашди. Кўнглинг совиган вақтда осон эмас, ўрнингдан туриб, интилишда давом этиш учун ўзгалар кўмаги керак бўлади.

Танқид – нафақат мен, балки жамоа ва мураббий учун ҳам нормал ҳолат. Сафимизда юқори даражадаги футболчилар бор, биз ўсишда давом этамиз», – деган Суареснинг сўзларини келтирди Futbol.com.uy.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар