O'zbek Ўзбекча
Карлуш Кейруш: «Футбол маъбудларининг эси оғиб қолган»
Якшанба, 30 Июн
6580

Колумбия миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Копа Американинг чорак финалида Чилига қарши кечган ўйин ҳакамларини танқид остига олди.

Marca`нинг ёзишича, учрашув бош ҳаками Нестор Питана жамоаларни огоҳлантириб, ҳужум якунланмагунга қадар ҳакамлар офсайд ҳақида сигнал бермаслигини маълум қилган.

«Футбол маъбудлари эсдан оғиб қолган.

Дарвозадан 40 метр нарида офсайд қайд этилган бўлса, ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бўлмайди. Биз ўйнашда давом этишимиз керакми-йўқми, буни билмаймиз.

Агар ҳимоячи қизил карточкага тортадиган фол ишлатишга қарор қилса нима бўлади?» – деди Кейруш.

Эслатиб ўтамиз, 0:0 ҳисобида якун топган ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига кўра Чили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар