O'zbek Ўзбекча
Ибраҳимович: «Менинг совринларим бутун MLS`дагиларникидан ҳам кўпроқ»
Якшанба, 30 Июн
3503

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS`га келганининг асосий сабаби – соврин жамғариш бўлганини айтди.

«Кўплаб совринларни қўлга киритиб бўлганим учун ҳам шу ердаман. Бу ерга дам олиш учун келмаганман.

Ҳозиргача фаолиятим давомида 33та соврин ютдим. Менимча, бу – бутун MLS`дагиларнинг совринларидан кўпроқ», – деган Ибрадан иқтибос келтирди AS.

Эслатиб ўтамиз, швециялик ҳужумчи 2018 йил бошидан буён Лос-Анжелес шаҳри клубида ўйнаяпти.

Аввалроқ у 2019 йилда клубидан 7,2 млн доллар маош олиб, бу борада MLS рекордини янгилаши маълум бўлган эди. 

Маълумот учун, 17-турдан кейин чемпионатда «Лос-Анжелес» пешқадамлик қилмоқда, Златан эса 14та ўйинда урган 11та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар