O'zbek Ўзбекча
Месси Аргентина миллий жамоаси таркибини ўзи танлайдими?
Шанба, 29 Июн
5504

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Лионель Мессининг Аргентина миллий жамоаси таркибини ўзи танлаши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Барселона»да Месси умуман гапирмайди. Мураббий ёки футболчилар ҳақида ундан бир оғиз гап эшитмайсиз. Менимча Аргентина миллий жамоасида ҳам шунақа. Баъзан мураббийлар ундан бирор нарсани сўраса, «Йўқ, мендан ҳеч нарсани сўраманглар, қарорни ўзингиз чиқараверинг», деб айтган. 

Бу миш-мишлар ҳақида кўп гаплашганмиз. Албатта бу нарсалар унинг нафсониятига тегади. У миллий жамоага ёрдам беришдан фахрланишини кўрсатмоқчи. У бирор совринни қўлга киритмагунча ҳаракат қилаверади», – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси Америка Кубоги яримфиналига чиқди ва Бразилия билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар