O'zbek Ўзбекча
Хитой клуби Виллианга 36 миллион евро ва шахсий ҳайдовчи билан 2та автомобиль таклиф қилди
Шанба, 22 Июн
5446

Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клуби «Челси» яримҳимоячиси Виллиан хизматига қизиқиш билдирмоқда.

UOL Esporte хабарига кўра, хитойликлар «Челси»га 20 миллион евро, футболчининг ўзига эса 12 миллион евро маошни кўзда тутувчи 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Шунингдек, Виллианга шахсий ҳайдовчиси билан 2та автомобиль, авиачипталар учун пул ва клуб ҳисобидан шоҳона уй ваъда берилган. Агар «Шанхай Шеньхуа» Хитой чемпиони бўлса, яна 1 миллион евро бонус ҳам кўзда тутилган. 

Виллиан таклифни қабул қилмаган. Унинг «Челси» билан имзолаган шартномаси яна 1 йил амал қилади. Футболчи уни узайтиришни истамоқда.

Аввалроқ, «Челси» Виллианни «Барселона» ва «Атлетико» клубларига сотмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар