O'zbek Ўзбекча
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи жосуслик қилмаганини айтди  
Шанба, 22 Июн
2853

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите Перу миллий жамоаси машғулотини кузатиш учун учувчисиз дрон орқали жосуслик қилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Аввалроқ, Перунинг Libero нашри шундай айблов билан чиққан эди.

«Ишонаверинг, бунақа иш бўлмаган. Қасам ичишим мумкин. Агар ғалаба қозониш учун шу йўлни танлашга мажбур бўлганимда, кепкамни кийиб, уйга равона бўлардим», — деб Тите сўзларини келтирмоқда Goal.

Америка Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Перу — Бразилия ўйини 22 июнь куни соат 23:59да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар