O'zbek Ўзбекча
Фернандо Торрес фаолиятини якунлади
Жума, 21 Июн
3993

Япониянинг «Саган Тосу» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Атлетико», «Ливерпуль» ва «Челси» клубларининг собиқ футболчиси ижтимоий тармоқда бу ҳақда эълон қилди.

«18 ажойиб йилдан сўнг, футболчилик фаолиятимни якунлаш пайти келди», — деб ёзди у «твиттер»да.

35 ёшли Торрес 2018 йил ёзида «Саган Тосу» клубига ўтган эди. У Жей-лиганинг жорий мавсумида 7та ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол уролмади.

Торрес «Челси» таркибида Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Англия Кубоги ғолиби бўлган. «Атлетико» билан ҳам Европа Лигасида зафар қучган. Испания миллий жамоаси таркибида жаҳон чемпионати (2010) ва 2 марта Европа чемпионатида (2008, 2012) ғалаба қозонган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар