O'zbek Ўзбекча
Хави «Барселона»га қайтиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
Шанба, 18 Май
6036

«Ас-Садд» яримҳимоячиси, шу ойда фаолиятига якун ясаган Хави «Барселона»га мураббий сифатида қайтишига ҳали эрта эканини таъкидлаб ўтди.

«Барселона»га қайтишни исташимни инкор этмайман, лекин бунга тайёр бўлишим керак. Кўпроқ тажриба орттириш зарур. Шундай экан, ҳозирча «Барселона»га қайтиш вақти келгани йўқ», – деди Хави.

39 ёшли хавбек 1998-2015 йилларда «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг «Ас-Садд»га ўтган эди. У Доҳада уч мавсум тўп сургач, жорий ҳафтада Қатар кубоги финалидаги ўйин билан фаолиятига якун ясади. Эндиликда Хави шу клубда мураббийлик фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

«Ас-Садд» Хавининг сўнгги расмий ўйини – Қатар кубоги финалида йирик ҳисобда ютқазди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар