O'zbek Ўзбекча
Хави Ла Лигага бош мураббий сифатида қайтиши мумкин
Шанба, 04 Май
5294

«Бетис» клуби «Ас-Садд» яримҳимоячиси Хавини бош мураббий этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқмоқда. Жорий ҳафтада 39 ёшли хавбек шу йил фаолиятига якун ясашини эълон қилганди.

«Бу футболчи сифатидаги сўнгги мавсумим. Келажакда мураббий бўлмоқчиман ва буни интизорлик билан кутаман», – дея таъкидлаганди у.

Маълум бўлишича, Хави мураббийлик лицензияси учун ўқув курсларида таҳсил олишни бошлаган. У мураббийлик фаолиятини ҳозирги клуби – Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида бошлаши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

«Бетис» Ла Лигада 35-турдан кейин 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бош мураббийи Кеке Сетьен мавсум якунида лавозимидан кетиши кутилмоқда. Таъкидлаш ўринлики, андалусияликлар клуби бу мавсум Сетьен қўл остида «Барселона» ва «Реал» клубларини сафарда мағлуб эта олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар