O'zbek Ўзбекча
Хави фаолиятини якунлайди
Пайшанба, 02 Май
4482

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси, айни пайтда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби футболчиси Хави бу мавсум профессионал фаолиятидаги охиргиси эканини айтди.

«Бу футболчи сифатидаги сўнгги мавсумим. Келажакда мураббий бўлмоқчиман ва буни интизорлик билан кутаман», — деб 39 ёшли Хави сўзларини келтирмоқда AS.

Хави — «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998 йили асосий таркибда дебют қилган эди. Футболчи каталонияликлар билан 8 марта Испания чемпиони, 3 марта Испания Кубоги, 4 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. 

Испания миллий жамоаси билан ЖЧ-2010 ва Евро-2008 билан Евро-2012да зафар қучган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар