O'zbek Ўзбекча
Осиё чемпионати. Бобо-Усмон Батуров чорак финалга йўл олди
Якшанба, 21 Апрел
1845

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган учинчи кун беллашувлари давом этмоқда.

-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Батуров бугун турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига қарши рингга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бу ғалаба Бобо-Усмон Батуровга чорак финал йўлланмасини тақдим қилди. Батуров турнирдаги иштирокини 19 апрель куни бошлаган ва дастлабки жангида мўғулистонлик Баярку Ганбаатарни нокаутга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар