O'zbek Ўзбекча
«Барселона» бош мураббий лавозимига номзодларни аниқлаб олди
Жума, 04 Январ
17817

«Барселона» бош мураббий Эрнесто Вальверденинг ўрнига потенциал номзодларни кўриб чиқа бошлади. Аввалроқ каталонияликлар устози мавсум якунида клубни тарк этиши эҳтимолини истисно қилмаган эди.

Marca хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти рўйхатида қуйидаги мутахассис номзодлар мавжуд: Тьерри Анри, Арсен Венгер, Лоран Блан, Роберто Мартинес, Хави Эрнандес, Йорди Круифф, Рональд Куман, Франк Де Бур ва «Бетис» бош мураббийи Кике Сетьен.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2017 йилдан буён «Барселона»ни бошқариб келмоқда. Клуб 54 ёшли мураббий қўл остида Испания чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Жамоа Ла Лиганинг ушбу мавсумида 17та турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар