O'zbek Ўзбекча
Иньеста - Осиёнинг энг яхши беш футболчисидан бири бўлди
Чоршанба, 26 Декабр
6273

InStat спорт таҳлил компанияси 2018 йил якунига кўра, осиёнинг энг яхши 5 нафар футболчисини эълон қилди.

Барча ўринларни аввалроқ Европа клубларида тўп тепган машҳур футболчилар эгаллашди.

Биринчи ўринни 316 балл тўплаган бразилиялик яримҳимоячи Андерсон Талиска («Гуанчжоу Эвергранд», Хитой) эгаллади. Иккинчи ўринни 305 балл билан унинг ватандоши Оскар («Шанхай СИПГ», Хитой) банд этди. Ундан атиги 1 балл орқада қолган испаниялик Андрес Иньеста («Виссел Кобе», Япония) учинчи бўлди.

Кейинги ўринларни 303 балл билан Ҳалк («Шанхай СИПГ», Хитой) ва 300 балл билан Хонатан Виера («Бэйцзин Гоан») банд этишди.

Эслатиб ўтамиз, Талиска аввалроқ «Бенфика» ва «Бешиктош», Оскар «Челси», Иньеста «Барселона», Ҳалк «Порту» ва «Зенит», Виера «Валенсия» ва «Лас-Пальмас» таркибида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар