O'zbek Ўзбекча
Чемпионлар Лигасида энг аниқ узатма берувчи футболчи аниқланди
Сешанба, 25 Декабр
17181

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Аксель Витсель Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсуми гуруҳ босқичида энг аниқ тўп узатувчи футболчи бўлди. 

Бельгиялик 447 узатмани амалга оширган ва шундан 427таси аниқ бўлган (96%).

Иккинчи ўринни Тони Кроос («Реал», 558 дан 522 – 94%), учинчи ўринни – Серхио Бускетс («Барселона», 464 дан 438 – 94%), тўртинчи ўринни Иван Ракитич («Барселона», 473 дан 435 – 92%), бешинчи ўринни Марек Ҳамшик («Наполи», 447 дан 399 – 89%) эгаллади.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Витсель 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар