O'zbek Ўзбекча
Хави: «Реал» футбол ўйнамай қўйди, клубда жамоавий ўйин йўқ»
Шанба, 22 Декабр
5473

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси, айни дамда Қатарнинг «Ал-Садд» клубида тўп сураётган Хави Эрнандес «Реал»нинг жорий ҳолатига салбий баҳо берди. Унинг танқидларини италиялик журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида чоп этган.

«Охирги вақтларда «Реал» футбол ўйнамай қўйди. Улар спортнинг қандайдир бошқа бир тури билан шуғулланишмоқда. Клуб охирги уч мавсум давомида баъзи ўйинчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Рақиб ҳужум уюштирган вазиятларда худди жамоанинг бир қисми умуман ўйинда иштирок этмаётгандек таассурот уйғотмоқда. «Реал»да жамоавий ўйин йўқ. Ўйинчиларнинг савиясигина ғалабаларни таъминламоқда.

Роналду? Мен усиз «Реал» яхшироқ, ҳақиқий жамоага айланади, деб ўйлагандим. Лекин клуб ҳозир ҳақиқатан ҳам Роналдуга муҳтож», – деб айтиб ўтди Хави.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар