O'zbek Ўзбекча
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг кашфиётлар терма жамоаси эълон қилинди
Шанба, 22 Декабр
6810

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўзини намоён қила олган ва ҳақиқий кашфиёт бўлган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Унга қуйидаги футболчилар кирди.

Дарвозабон: Одиссеас Влаходимос («Бенфика»).

Ҳимоячилар: Эндрю Робертсон («Ливерпуль»), Милан Шкриньяр («Интер»), Матейс де Лигт («Аякс»).

Яримҳимоячилар: Френки де Йонг («Аякс»), Уссем Ауа («Лион»), Артур («Барселона»), Никола Влашич (ЦСКА), Женгиз Ундер («Рома»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д).

Ҳужумчи: Ирвинг Лосано (ПСВ).

Терма жамоани тузишда УЕФА сайти журналистлари иштирок этишди. Унда 24 ёшдан кичик бўлган ва 2018 йилда Чемпионлар Лигасида дебют қилган футболчилар инобатга олинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар