O'zbek Ўзбекча
Хави: «Неймарнинг «Барса»га қайтишини тасаввуримга сиғдира олмайман»
Жума, 23 Ноябр
5710

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Каталонияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Буни тасаввур ҳам қила олмайман. Бундай бўлиб чиқмаса керак, буни ҳеч қанақасига хаёлимга сиғдира олмайман. Мен ОАВни кўп кузатиб бораман, шунинг учун ҳам футболдаги янгиликлардан хабардорман, аммо Неймарнинг «Барселона»га қайтиши имкониятларига «ноль» баҳо берган бўлардим.

У улғайиб, ўз устида ишлашда давом этса, Криштиану ва Мессига яқин келиб олади», - деб айтиб ўтди Хави Cadena SER билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Реал» Неймарни трансфер қилиш фикридан воз кечгани, «Барселона» эса унга учта шарт қўйгани хабар қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар