O'zbek Ўзбекча
Иньеста Неймарнинг «Реал»га ўтиши мумкинлигига муносабат билдирди
Чоршанба, 14 Ноябр
12422

«Барселона»нинг собиқ аъзоси, ҳозирда Япониянинг «Виссел Кобе» клуби сафида тўп сураётган Андрес Иньеста Каталониядаги собиқ жамоадоши Неймарнинг «ПСЖ»дан «Реал»га ўтиши мумкинлигига муносабат билдирди.

«Бу менга оғир ботмайди. Боиси бу шундай ҳолки, агар у амалга ошиши керак бўлса, албатта шундай бўлиб чиқади. «Реал» жуда истеъдодли ўйинчи билан кучайишга эришиши мумкин.

«Барселона» сафида мукаммал футболчилар бор, улар орасида соврин юта олиши мумкин бўлган номзодларни кўряпман. «Барса» таркиби бу йил анчагина кучайди. Клубда Коутиньо каби футболчилар бор, у тезда мослашиб кета олди. «Барселона» сиймосида ишончли жамоани кўриб турибман», - деб айтиб ўтди Иньеста Cadena Ser мухбири билан суҳбатда.

Тажрибали хавбекдан, шунингдек, Неймарнинг «Камп Ноу»га қайтиши борасида нима дея олиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.

«Менимча, бу қийин масала. Албатта, Неймар энг кучли футболчилардан бири, у исталган жамоада бир ўзи ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиши мумкин. Шундай бўлса-да, ортга қайтиши осонлик билан бўладиган иш эмас», - деди Андрес.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста «Барселона»даги 16 йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этиб, йилига 30 миллион евро маош таклиф қилган япон клуби сафига ўтган эди. У бразилиялик ҳужумчи билан тўрт мавсум бирга тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар