O'zbek Ўзбекча
Хави «Барселона»ни бошқариш нияти борлигини айтди
Сешанба, 23 Октябр
3289

«Ал-Садд»нинг испаниялик яримҳимоячиси Хави Эрнандес катта эҳтимол билан шу мавсум охирида фаолиятини якунлайди.

«Мен клуб билан Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаяпман. 99 фоиз аниқки, бу мавсум мен учун охиргиси бўлади. 39 ёшда футболдан кетиш нормал ҳолат.

Мураббийлик фаолиятини бошлаш ҳақида ўйлаяпман, мен аллақачон УЕФАнинг «Про» курсларини ўтадим. Орзум - «Барселона» бош мураббийи бўлиш. Кетишим ёки хайрлашиш ҳақида ҳали эълон қилишим шарт эмас, аммо бутсаларимни михга илишим аниқ», - деб айтиб ўтган Хави Corriere dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли футболчи 2015 йилда «Ал Садд» таркибига ўтгунга қадар 17 йил давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Қатарнинг бу клуби ОЧЛ ярим финалига чиққан. Жамоа «Персеполис» билан бўлган илк ўйинда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган, жавоб баҳси бугун Эронда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар