O'zbek Ўзбекча
Месси: ҳозир Хави ва Иньеста каби футболчи йўқ
Якшанба, 16 Сентябр
7066

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ишонч билан айтишича, жаҳон футболида айни вақтда унинг собиқ жамоадошлари Хави ва Андрес Иньестага тенг келадиган футболчи топилмайди. 

«Барселона» ҳеч қачон ўзгармайди, аммо Бускетс, Хави ва Иньеста жамоамиз тўпга 90 фоизлик эгалик қилишини таъминларди. Айни вақтда жаҳон футболида Хави ва Иньеста каби футболчи йўқ. Ҳозирги футболчиларни ёмон демоқчимасман, улар ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатишади, аммо бу йигитлар уникал эди. 

Севимли позициямми? Менга ҳозирги позициямда ўйнаш ёқади. Ўрта чизиққа эгалик қиладиган жамоалар олдинга ҳаракатланиши осон кечади», — дея Мессининг сўзларини келтирган AS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар