O'zbek Ўзбекча
Хави мураббийлик фаолиятини бошлайди
Якшанба, 22 Июль
6644

«Барселона» клубининг собиқ, айни пайтда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби яримҳимоячиси Хави мураббийлик фаолиятини бошлайди.

Marca хабарига кўра, футболчи яқин орада «Ас-Садд» бош мураббийига айланади ва 2 йиллик шартномани имзолайди.

«Қайсидир маънода бу саргузашт, — деб Хави сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo. – Ҳозирча мураббийлик қобилиятим бор ёки йўқлигини билмайман. Аммо мен футболчиман, жуда катта тажрибага эгаман. Бу менга дастлабки даврларда ёрдам бериши мумкин. Кейин эса кўрамиз».

Аввалроқ Хавининг Қатар терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар