O'zbek Ўзбекча
Хави «Реал»ни сеҳргарликда гумонлади
Пайшанба, 31 Май
13208

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави «Реал» клубининг Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги ғалабасига изоҳ берди.

«Реал»да ғолибликлик руҳияти бор, «Барселона» эса ҳали уйғонмади. Бир неча йиллардан буён жамоа яхши трансферларни амалга оширмаяпти, бу эса зарар келтирмоқда.

Чемпионлар Лигасида «Реал» учун барча нарса омадли келди: рақиб футболчиларидан Неймар, Роббен, Боатенг жароҳатлари, ҳакамларнинг қарорлари, дарвозабонлар Ульрайх ва Кариуснинг хатолари. Финалда эса «Ливерпуль»нинг энг муҳим футболчиси жароҳат олди. Бу қандайдир сеҳрга ўхшаб кетяпти...

Муаммо шундаки, «Барселона» уйқуга кетган. У совринларни ютиб оляпти, аммо Чемпионлар Лигасида бошқалар ғалаба қозонмоқда» - деди Хави.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар