O'zbek Ўзбекча
Каземиро Хавининг сўзларига жавоб қайтарди
Пайшанба, 24 Май
18600

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Каземиро "Барселона" собиқ футболчиси Хавининг сўзларига жавоб берди. Хави бразилиялик ярим ҳимоячи ҳақида гапирар экан, "Барселона"да биз футболни макон ва замон орқали тушунишга ҳаракат қиламиз. Бу концепцияни Иньеста, Месси ва Бускетс ўзлаштиришган. Улар ўз ишининг усталари ва доимо нима қилиш кераклигини билишади. Бироқ бундай ўйинни тушунмайдиган ярим ҳимоячилар ҳам бор. Мисол учун Каземиро. Тезлик бошқа барча ўйин унга қийинчилик туғдиради, чунки у бу концепцияни тушунмайди", деган фикрларни билдирган эди. 

"У истаганини гапириши мумкин, бироқ мен "Реал"да 4-йил ўйнаяпман ва олдинда менда Чемпионлар Лигасининг 4-финали бор. Мен "Барселона"га ўтмайман, менда Хави айтаётган футбол тушунчаси ва "Барса" ДНКси йўқ. Мен ўлгунимча "мадридиста"ман", – деган Каземиро. 

"Реал" 2017/18 йилги Чемпион Лигаси финалида "Ливерпуль"га қарши ўйнайди ва ғалаба қозонадиган бўлса, ушбу мусобақада кетма-кет уч бор ғолиб бўлган илк жамоа бўлади. Шунингдек, 26 ёшли бразилиялик футболчи ҳам 38 ёшли Хави билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш борасида тенглашиб олади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар