O'zbek Ўзбекча
Иньеста Хави билан бир жамоада тўп тепиши мумкин
Сешанба, 15 Май
4881

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньестани ўз сафига чорламоқда, деб хабар беради AS.

Маълумки, қатарликлар таркибида Иньестанинг собиқ жамоадоши Хави тўп тепмоқда ва у Андресни Қатарга кўчиб ўтишга кўндириши мумкин. 

Аввалроқ, Хитойнинг «Чунцин Лифань» ва Япониянинг «Виссел Кобе» клублари футболчи билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, бу миш-мишлар тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста мавсум охирида «Барселона»ни тарк этишини эълон қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар