Қатарда мамлакат Кубогининг финали ўтказилди. Унда «Ас-Садд» клуби «Ад-Духаил»га 1:2 ҳисобида ютқазиб, совринни қўлга киритолмади.
«Ас-Садд» таркибида 38 ёшли Хави ҳам иштирок этиб, жамоасининг голига ҳаммуаллифлик қилди.
Ўйин тақдирини сўнгги дақиқада белгиланган пенальти ҳал қилди. «Ад-Духаил» уни аниқ амалга ошириб, ғалабани қўлга киритди.
Қатар Кубоги. Финал
27 апрель
«Ас-Садд» - «Ад-Духаил» - 1:2
Голлар: Ал-Ҳайдос (19) - Исмоил (79), Ал-Арабий (90+11 пен)