O'zbek Ўзбекча
Хави - «ПСЖ» бош мурабийлигига номзод
Пайшанба, 19 Апрел
4233

«ПСЖ» Қатарнинг «Ас-Садд» клуби яримҳимоячиси Хави номзодини бош мураббийликка кўриб чиқмоқда.

Франциялик журналист Александр Куппи хабарига кўра, парижликлар «Барселона»нинг собиқ футболчисига жамоани ишониб топшириши мумкин.

Айни пайтда Хави УЕФА мураббийлари курсида таҳсил олишни бошлаб юборган. Тез орада у А ва В лицензиясига эга бўлади.

Аввалроқ, Хави Қатар терма жамоасини ЖЧ-2022 мусобақасига бош мураббий сифатида тайёрлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар